Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2024
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари ҳар бир аёл учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитлари яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 3 май куни ижтимоий хизматлар тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда ишчиларининг 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат 669 та корхона ҳамда 8 минг 300 нафар якка тартибдаги тадбиркор бор. 1-2 май кунлари пойтахтда ўтказилган “Инсон учун” номли кўргазмада уларнинг маҳсулотлари намойиш этилиб, 360 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди.
Бу борада аҳолига кенг имконият яратиш мақсадида ходимлари сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бор шахслардан иборат бўлган барча ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг маҳсулотларини давлат буюртмаси бўйича тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилишга рухсат бериш таклиф этилмоқда. Бунинг натижасида 3 мингга яқин тадбиркорлар томонидан қўшимча 20 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш имкони яратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2024
Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального обслуживания.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, жамиятда ҳар уч аёлдан бири зўравонликнинг муайян шаклига учрамоқда. Шунинг учун ривожланган давлатларда бундай шахсларга тезкор психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.
Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга маҳалла даражасида кўрсатиладиган хизматлар йўқ. Туман даражасидаги амалий ёрдам сифати ҳам юқори эмас.
Шу боис зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, маҳалла даражасида ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилиб, доимий кузатиб борилади. Туман миқёсида “Инсон” марказларида ҳимоя ордери талаб қилмасдан психологик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Шифохоналарнинг шошилинч бўлимларида бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
Вилоят даражасида реабилитация марказларида ариза талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ 6 ойгача бошпана ва чуқур реабилитация қилиш учун психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилади.
Бундан ташқари, таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади.
Зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар стандарти ишлаб чиқилади. Бу соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилади.
Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уларни манзилли йўлга қўйиш, ҳар бир аёл учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитлари яратиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.
Янгиликлар лентаси
0